Logo

«Миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланади» — Марко Рубио

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио Регистон майдонида журналистлар олдига бирга чиқди. У ўз сўзини Ўзбекистон томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдиришдан бошлади.

«Миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланади» — Марко Рубио

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонида журналистлар билан учрашди.

Рубио сўзининг аввалида Ўзбекистон томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. У Самарқанд асрлар давомида жаҳон савдосининг муҳим чорраҳаларидан бири бўлиб келганини таъкидлади.

АҚШ давлат котиби Самарқанд асрлар давомида жаҳон савдосининг муҳим чорраҳаси бўлиб келганини таъкидлаб, бугун бу ерга қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари келганини билдирди.

Рубонинг сўзларига кўра, ташриф якунлари бўйича миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Рубио АҚШ Ўзбекистон ва минтақа давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Теглар

Мавзуга оид