Logo

NASA Марс юзасининг янги суратларини эълон қилди

Бугун 08:301 дақиқа

Улар Марсдаги Вале-Гранде ҳудудида олинган.

NASA Марс юзасининг янги суратларини эълон қилди

Америка аэрокосмик агентлиги (NASA) Марс юзасининг навбатдаги ноёб суратларини оммага тақдим этди.

«Curiosity» марсоходи томонидан Вале-Гранде ҳудудида олинган кадрларда бутун водий бўйлаб чўзилган ва асалари уясини эслатувчи чуқурларни кўриш мумкин.

13


Мутахассисларнинг тахминича, бундай шакллар ҳароратнинг кескин ўзгариши ёки тупроқнинг қуриши оқибатида юзага келган бўлиши эҳтимолга яқин. Бироқ мазкур табиат ҳодисасининг аниқ сабаби ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Маълумот ўрнида, 2012 йилда Қизил сайёрага қўнган мазкур қурилма шу кунга қадар 37 километр масофани босиб ўтган. Ҳисоб-китобларга кўра, у яна камида 10 йил давомида илм-фанга хизмат қилади.

Теглар

Мавзуга оид