Logo

Озарбойжон Туркманистонга нефть танкерини совға қилди

Танкерни топшириш маросими Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Бокуга амалга оширган давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Озарбойжон Туркманистонга нефть танкерини совға қилди

Озарбойжон Туркманистонга “Дўстлик” номли нефть танкерини совға қилди. Бу ҳақда “Туркманистон” газетаси хабар берди.

 
Танкерни топшириш маросими Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Бокуга амалга оширган давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди.


Маълум қилинишича, Туркманистон ва Озарбойжон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари якунлангач, “Дўстлик” нефть танкерини топшириш маросими ўтказилган.

Озарбойжон ОАВ маълумотларига кўра, танкер Боку Шипярдда қурилган. Кеманинг узунлиги 141 метр, кенглиги 16,9 метр, сувга тортиш чуқурлиги эса 4,54 метрни ташкил этади.


Шунингдек, танкернинг умумий дедвейт сиғими 7 875 тоннага тенг. Мазкур кема икки давлат ўртасидаги транспорт-логистика ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид