add

Ўзбекистон ҳудудларидаги 1 кило ош нархлари маълум бўлди

05.01.2026 | 16:251 дақиқа

Мамлакатда 1 килограмм палов тайёрлаш учун керак бўладиган маҳсулотлар қиймати ҳудудлар бўйича сезиларли тафовут билан шаклланди.

Ўзбекистон ҳудудларидаги 1 кило ош нархлари маълум бўлди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил декабр ойида палов тайёрлашда ишлатиладиган асосий маҳсулотлар нархи ва улар асосида ҳисобланган 1 килограмм палов қиймати ҳудудлар кесимида турлича бўлди. Энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида, энг юқори қиймат эса Тошкент шаҳрида қайд этилди.

statistika


Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида 1 кг паловнинг ҳисобланган қиймати 97 727 сўмни ташкил этди. Бу республика ҳудудлари орасида энг арзон кўрсаткич ҳисобланади. Сирдарё вилоятида ушбу кўрсаткич 103 696 сўм, Андижон вилоятида эса 105 336 сўм даражасида шаклланган.

Ўртача нарх сегментида Навоий (109 169 сўм), Жиззах (109 017 сўм) ва Наманган (108 030 сўм) вилоятлари жой олган. Бу ҳудудларда асосий таъсир қилувчи омил сифатида гўшт, сабзи ва гуруч нархларининг нисбатан юқорилиги кўрсатилмоқда.

Энг қиммат палов Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида кузатилди. Хусусан, Фарғона вилоятида 1 кг палов 114 890 сўмга, Тошкент шаҳрида эса 115 491 сўмга тушган. Тошкент вилоятида ҳам кўрсаткич юқори бўлиб, 111 857 сўмни ташкил этди.

Палов таркибига кирувчи маҳсулотлар орасида энг катта улушни мол гўшти эгалламоқда. Унинг нархи ҳудудларга қараб 94 минг сўмдан 114 минг сўмгача етган. Сабзи, гуруч ва зира қийматлари ҳам умумий нарх шаклланишида муҳим ўрин тутган. Ушбу маълумотлар ҳудудлар кесимида озиқ-овқат бозоридаги нарх-навони ҳам кўрсатади.

Теглар

Мавзуга оид