Ўзбекистон иқтисодиётида сўнгги беш йилдаги энг юқори натижа қайд этилди
Марказий Осиё иқтисодиёти жадал ўсишда давом этмоқда. Ўзбекистон ярим йиллик натижа бўйича минтақа давлатлари орасида иккинчи ўринни эгаллади.
© Ijtimoiy tarmoqlar2026 йил биринчи ярмида Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб, республика фақат Қирғизистондан ортда қолди. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банкининг сентябр ойидаги макроиқтисодий шарҳида маълум қилинди.
Минтақа иқтисодиёти умумий ҳисобда 6 фоизга ўсган. Қирғизистонда ўсиш 11,1 фоизни, Тожикистонда 8,2 фоизни, Қозоғистонда эса 4,1 фоизни ташкил этган. ЕАБР баҳосига кўра, Ўзбекистоннинг ярим йиллик 8,5 фоизлик ўсиши сўнгги беш йилдаги энг юқори натижа бўлган.
Ўзбекистонда ўсишнинг асосий драйверлари хизматлар соҳаси, саноат ва қурилиш бўлган. ЕАБР таҳлилчилари 2026 йил якунида мамлакат ялпи ички маҳсулоти қарийб 8 фоизга ўсишини таҳмин қилмоқда.
Инфляция ҳам пасаймоқда
Қайд этилишича, Ўзбекистонда инфляция мақсадли кўрсаткич сари секинлашишда давом этмоқда.
Шунингдек, жаҳон бозорида энергия манбалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши Тожикистон ва Қирғизистонда инфляциянинг тезлашишига олиб келган.
Қозоғистонда эса юқори ставка ҳамда Ҳукумат ва Миллий банкнинг биргаликдаги чора-тадбирлари инфляцияни 2025 йил охиридаги 12,3 фоиздан август ойида 9,8 фоизгача секинлаштириш имконини берган.





