Logo

Ўзбекистон Россия ва Туркманистондан газ харидини кескин кўпайтирди

Мамлакат газ ва пропан харидини кўпайтирмоқда.

Ўзбекистон Россия ва Туркманистондан газ харидини кескин кўпайтирди © Ijtimoiy tarmoqlar

Ўзбекистон 2026 йилнинг январь–август ойларида Россия ва Туркманистондан табиий газ импортини 15,2 фоизга оширди. Импортнинг умумий қиймати 1,21 млрд долларга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, январь–август ойларида Ўзбекистон Россия ва Туркманистондан 1,21 млрд долларлик табиий газ импорт қилган. Шундан 124,3 млн доллари суюлтирилган газ — пропан харидига тўғри келган. Пропан импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 баробар ошган.

Маълумотларга кўра, газ импорти қиймати январь ойида 167,6 млн доллар, февралда 34,6 млн доллар, мартда 158,3 млн доллар ва апрелда 147,8 млн долларни ташкил этган.

Май ойида импорт ҳажми қиймат жиҳатидан 216,4 млн долларга, июнда эса йил бошидан буён энг юқори кўрсаткич — 247 млн долларга етган.

Июль ойида Россия ва Туркманистондан газ хариди кескин камайиб, 38,3 млн долларга тушган. Августда эса импорт яна ўсиб, 206,1 млн долларга етган. Шу тариқа, август ойидаги газ импорти июль ойига нисбатан қарийб 5,4 баробар кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд долларни ташкил этган. Мамлакатнинг умумий импорти эса 34,5 млрд долларга етган.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
Кеча 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.