add

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми 11,7 млн сўмга етди

Бугун 12:41821 дақиқа

2025 йилнинг 9 ойида мамлакатда жон бошига инвестициялар бўйича энг юқори кўрсаткич Навоий вилоятида қайд этилди.

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми 11,7 млн сўмга етди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистон бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган инвестициялар ҳажми 11,7 млн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,9 фоизга ўсди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Навоий вилояти 29,7 миллион сўмлик кўрсаткич билан мамлакат бўйича мутлақ етакчи бўлди. Вилоятдаги саноат қувватлари, хом ашё ресурслари ва ривожланган инфратузилма инвестицияларни жалб этишда муҳим омил сифатида қайд этилмоқда. Тошкент шаҳри 22,9 миллион сўмлик кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади. Пойтахтда йирик қурилиш, инфратузилма ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари инвестиция ҳажмини сезиларли оширган.

Тошкент вилоятида аҳоли жон бошига инвестициялар 20,3 миллион сўмни ташкил этди. Бу ҳудудда саноат зоналари ва логистика марказларининг кенгайиши инвестиция муҳитини фаоллаштиргани таъкидланди. Наманган вилояти 16,3 миллион сўмлик кўрсаткич билан тўртинчи ўринни, Самарқанд вилояти эса 15,2 миллион сўм натижа билан бешликка кирди.

Аввалроқ 2025 йилнинг 9 ойи мобайнида асосий капиталга 443,6 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид