
Ўзбекистонда бюджет ходимлари маоши 10 фоизга оширилади
03.06.2025 | 13:2040052
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакатда бюджет ходимларининг ойлик маошлари 10 фоизга оширилишини маълум қилди. Бу борада президент фармони имзоланган.

Қўчқоровнинг сўзларига кўра, тегишли қарор президент фармони билан расман тасдиқланган. Аммо маошлар қайси санадан бошлаб оширилиши ҳозирча аниқ маълум қилинмади.
Бюджет соҳасидаги навбатдаги маош оширилиши аҳоли даромадларини ошириш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилган эди. Шунингдек, 1 октябрдан давлат ташкилотлари ходимлари, хусусан, педагоглар (олий таълимдан ташқари) ва шифокорлар ойликлари 15 фоизга кўтарилган.
Янги фармон орқали мазкур ижтимоий сиёсат яна давом эттирилаётгани кўриниб турибди. Маош оширилиши бюджет ташкилотлари фаолиятида самарадорликни оширишга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.





