
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 22 даражагача кўтарилади: 10–13 ноябр об-ҳаво маълумоти
10–13 ноябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи +22°С гача кўтарилиши кутилмоқда.

Ўзгидромет маълумотига кўра, 10–13 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудларида кунлик ҳарорат бироз илий бошлайди. Республика бўйлаб ёмғир кутилмайди, об-ҳаво асосан қуруқ ва барқарор бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан булутли, шамол сониясига 7–12 метр тезликда эсади. 10–11 ноябр кунлари кечаси 0…+5°C, кундузи +12…+17°C. 12–13 ноябрда кечаси +2…+7°C, кундузи +14…+19°C бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятлари республикада энг илиқ ҳудудлардан бири бўлади. 10 ноябрда кечаси 0…+5°C, кундузи +12…+17°C. 12–13 ноябрда кечаси +2…+7°C, кундузи +16…+21°C.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 0…+5°C, кундузи +12…+17°C. 12–13 ноябрда кундузи ҳарорат +15…+20°C гача кўтарилади. Шамол тезлиги сониясига 7–12 метр.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса энг илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат +2…+7°C атрофида бўлади, кундузи эса ҳаво 10–11 ноябрда +15…+20°C гача, 12–13 ноябр кунлари +17…+22°C гача қизийди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечалари +2…+7°C атрофида салқин ҳаво кузатилса, кундузлари 10 ноябрда +10…+15°C, 11–13 ноябр кунлар +12…+17°C ҳарорат кузатилади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво барқарор бўлади. 10–12 ноябр кунлари –3…+2°C, кундузи +8…+13°C ҳарорат қайд этилади. 13 ноябрда ҳаво бироз илийди ва кечаси 0…+5°C, кундузи +10…+15°C атрофида бўлади.





