add

Ўзбекистонда истеъмол нархлари индексини янги услубда ҳисоблашга ўтилади

Халқаро валюта жамғармаси экспертлари тавсиясига кўра, 10 кунлик кузатувдан 30 кунликка ўтилади, нарх кузатуви объектлари сони эса 4500 дан 7200 тага оширилади.

Ўзбекистонда истеъмол нархлари индексини янги услубда ҳисоблашга ўтилади

Бу ҳақда Тошкентдаги «Renessans» кино уйида Миллий статистика тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган «Миллий статистикада янги босқич: шаффофлик ва халқаро стандартлар сари» халқаро амалий конференция ва матбуот анжуманининг инфляцияни ҳисоблаш услубиётини такомиллаштириш масалаларига бағишланган сессиясида айтиб ўтилди, деб хабар бемоқда Vaqt.uz мухбири.

Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари Рустем Маҳаммадиев, Марказий банк раиси ўринбосари Нодирбек Ачилов истеъмол нархлари индексини шакллантиришда халқаро стандартларга ўтиш, кузатув объектлари сонини ошириш, нархлар мониторингида рақамли манбалардан фойдаланиш ва ҳисоблаш формулаларини янгилаш бўйича режалаштирилаётган ишлар ҳақида гапириб беришди.

Мутахассислар инфляция кўрсаткичларининг аҳоли фаровонлиги ва иқтисодий сиёсат учун аҳамиятини инобатга олган ҳолда услубиётни янгилаш муҳимлигини қайд этдилар.

Қайд этилишича, Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан биргаликда 2026 йилдан мамлакатимизда инфляцияни ҳисоблаш услубиётини халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Бунда, истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда:

  • 10 кунлик (ҳар ой 10–20 санасида) кузатувдан 30 кунликка ўтиш;

  • нарх кузатуви объектлари сонини 4 500 дан 7 200 га ошириш;

  • муқобил маълумотлар манбаларидан олинадиган ойлик нархлар сонини 100 мингтага етказиш кўзда тутилмоқда.

Аввалроқ Миллий статистика қўмитаси  қайта кўриб чиқиш натижасида республика иқтисодиётининг ҳақиқий кўлами илгари қайд этилганидан юқорироқ, 2024 йилги ЯИМ 121,4 млрд доллар экани аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда истеъмол нархлари индексини янги услубда ҳисоблашга ўтилади | Vaqt.uz