Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
Тошкент шаҳрида соат 05:15 да бошланади, ҳудудлар бўйича эса вақтлар қуёш чиқишидан кейин 15−20 дақиқалик фарқ инобатга олинган ҳолда белгиланган.

Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2026 йил 27 май — чоршанба куни Қурбон ҳайити намози адо этилади. Мусулмонлар идораси томонидан намоз ўқиш вақтлари эълон қилинди.
Идора маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити намози соат 05:10 да бошланади. Бошқа ҳудудларда эса намоз вақтлари қуёш чиқишидан кейинги 15–20 дақиқалик фарқни инобатга олган ҳолда белгиланган.
Республиканинг турли вилоятларида Ҳайит намози қуйидаги вақтларда ўқилади:
• Андижон — 05:05;
• Наманган — 05:05;
• Фарғона — 05:05;
• Тошкент шаҳри — 05:10;
• Тошкент вилояти — 05:10;
• Сирдарё — 05:20;
• Жиззах — 05:20;
• Самарқанд — 05:30;
• Сурхондарё — 05:30;
• Қашқадарё — 05:35;
• Навоий — 05:35;
• Бухоро — 05:35;
• Хоразм — 05:50;
• Қорақалпоғистон республикаси — 05:55.

Хабарда таъкидланишича, ушбу вақтлар астрономик ҳисоб-китобларга мувофиқ, маҳаллий қуёш чиқиш вақтидан келиб чиқиб аниқлаштирилган.





