add

Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик материаллар рўйхати эълон қилинди

Олий суд 2025 йил 2 сентябр ҳолатига кўра экстремизм ва терроризм ғояларини тарғиб этувчи материаллар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик материаллар рўйхати эълон қилинди

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, рўйхатда ижтимоий тармоқлардаги турли канал ва гуруҳлар, шунингдек нашидалар ҳамда айрим китоблар номлари кўрсатилган. Унга кўра, мамлакат ҳудудига бундай контентни олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш мутлақо тақиқланади.

Ушбу рўйхатга киритилган материаллар экстремизм, терроризм ва диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, деб топилган. Шу сабабли, Дин ишлари бўйича қўмита фуқаролардан дуч келган электрон китоб, мақола ва иловаларни, текширилмаган фото ва видео материалларни юклаб олмаслик ҳамда шубҳали аудиоларни тингламасликни сўраган.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик материаллар рўйхати эълон қилинди | Vaqt.uz