Logo

Ўзбекистондаги автотранспортлар сони қарийб 5 миллионга етди

22.06.2026 | 10:551 дақиқа

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 344,6 мингтага ошган. Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этмоқда.

Ўзбекистондаги автотранспортлар сони қарийб 5 миллионга етди © vaqt.uz

2026-йилнинг 1-апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 903,1 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Маълумотларга кўра, аҳолига тегишли автомобилларнинг асосий қисмини, яъни 92,8 фоизини енгил автотранспорт воситалари ташкил этмоқда.

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

– енгил автомобиллар – 4 552,3 минг дона;

– юк автомобиллари – 330,3 минг дона;

– микроавтобуслар – 7,5 минг дона;

– махсус транспорт воситалари – 7,2 минг дона;

– автобуслар – 5,8 минг дона.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги автомобиллар сони 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 344,6 мингтага ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонда 121 601 дона автомобиль сотилган.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
13.10.2026 | 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.