Ўзбекистондаги кафе ва ресторанлар икки ойда 33 трлн сўмдан ортиқ савдо қилди
Мамлакатда умумий овқатланиш соҳасида 27 243 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.
© Foto: kommersant2026-йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистондаги умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 33,7 трлн сўмга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 14,6 фоизга ошган.
2026-йилнинг январ ойида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 15,2 трлн сўмни ташкил этган эди. Бу эса 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоиз ўсишни англатади.
Билдирилишича, 2026-йилнинг 1-март ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 27 243 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

Ўтган йилги ҳолат қандай эди?
2026-йилнинг 1-январь ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 26 390 та тижорат корхоналари фаолият юритган. 2025 йилда умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 237,6 трлн сўмга етган. Бу кўрсаткич 2024-йилга нисбатан 14,7 фоизга ошган.





