add

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини қандай об-ҳавода ўтказишади?

Ўзгидромет маълумотига кўра, ҳафта охирида мамлакат бўйлаб совуқ ҳаво массалари чекиниб, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади.

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини қандай об-ҳавода ўтказишади?

Ўзбекистонда 8-9 ноябр кунлари ҳаво илиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет томонидан эълон қилинган прогнозга кўра, ҳудуд бўйлаб совуқ ҳаво массалари аста-секин чекиниб бормоқда.

Ўзбекистон бўйлаб 7 ноябр куни ҳаво ҳарорати кундузи +10...+12 даража илиқ бўлади. Якшанба куни эса +14...+17 даражагача, жанубий вилоятларда +18...+20 даражагача исийди.

Кечалари ҳам ҳаво ҳарорати кўтарилади, ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат илиқ бўлади. Кучсиз совуқ кечаси ва эрталаб асосан Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида сақланиб туради.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кучсиз шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 7 ноябрда +10...+12 даража илиқ бўлади, 8-9 ноябрда +14...+16 даража илиққача кўтарилади. Ҳарорат кечалари +1...+3 даража илиқ бўлади. 

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини қандай об-ҳавода ўтказишади? | Vaqt.uz