Logo

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари йил бошига нисбатан 4,52 фоизга камайди

Бугун 10:062 дақиқа

Нақд валюта ва депозитлар ҳажми охирги бир ойда 4,58 миллиард доллардан 5,9 миллиард долларга етди.

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари йил бошига нисбатан 4,52 фоизга камайди © iStock

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари 2026-йилнинг 1-август ҳолатига кўра 64,3 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида келтирилган.

Йил бошида бу кўрсаткич 66,3 миллиард доллар, июл бошида эса 63,76 миллиард доллар эди. Демак, август ойида халқаро захиралар олдинги ойга нисбатан 0,72 фоизга ошган, 2026-йил бошига нисбатан эса 4,52 фоизга камайган.

Шунингдек, хорижий валютадаги захира активлар июл ойи давомида ўсишни тўхтатмади (7,4 миллиард доллар) ва 1-августга келиб 7,6 миллиард долларни ташкил этди. Аммо йил бошидаги кўрсаткич билан таққослаганда бу 28,3 фоизга кам дегани. Лекин июлга нисбатан 2,7 фоизга ошган.

Нақд валюта ва депозитлар ҳажми 4,58 миллиард доллардан 5,9 миллиард долларга етган.

Бошқа марказий банклар, ХВЖ ва бошқалардаги депозитлар ҳамда бош офиси хорижда жойлашган банклардаги депозитлар ҳам мос равишда ўсишни кўрсатган. Қимматли қоғозлар кўринишидаги активлар эса аксинча, августда ўтган ойга қараганда 2,8 миллиард доллардан 1,7 миллиард долларгача пасайган. Бу 1,65 баравар ёки 39,3 фоизга кам дегани.

Расмий захиралар таркибидаги олтин қиймати ҳам июл ойида ўсишни қайд этган ва жорий августга келиб 55,7 миллиард доллардан 56,1 миллиард долларга етган. Бироқ, олтиннинг соф ҳажми бир ой ичида 13,9 миллион доллардан 13,8 миллион долларга камайган. Йил бошида 12,6 миллион доллар бўлган бўлса, ҳозирги кўрсаткич тахминан 9,5 фоизга ошган.

Расмий захиралардан ташқари хорижий валютадаги бошқа активлар ҳам июлдаги 102,6 миллион доллардан 1-августда 196,3 миллион долларгача кўпайган. Бунга асосан расмий захираларга киритилмаган депозитлар ҳамда олтин миқдорининг кўпайиши таъсир кўрсатган. SDR (махсус қарз олиш ҳуқуқлари) 556,7 миллион доллардан 572,4 миллион долларгача ошган.

Банкнинг ёзишича, мамлакатнинг ялпи халқаро захиралари ҳажми 2026-йил июл ойида 0,59 миллиард долларга ошган.

«Ой давомида олтин нархининг 4016,70 доллардан 4052,20 долларгача ўсишининг таъсири +0,49 миллиард долларни ташкил этди», — дейилган ҳисоботда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг халқаро захиралари 12 миллиард долларга камайганди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари йил бошига нисбатан 4,52 фоизга камайди | Vaqt.uz