add

Ўзбекистоннинг сунъий йўлдоши қанчага тушиши тахмин қилинди

01.07.2025 | 08:0050302

Ўзбекистон ўзининг илк сунъий йўлдошини 2028 йилгача учиришни режалаштирмоқда. «Ўзбеккосмос» агентлиги бу ташаббусни миллий хавфсизлик ва технологик мустақиллик нуқтайи назаридан стратегик аҳамиятга эга, деб баҳолади.

Ўзбекистоннинг сунъий йўлдоши қанчага тушиши тахмин қилинди
Агентлик раҳбари ўринбосари Муҳиддин Иброҳимовнинг сўзларига кўра, геосиёсий беқарорлик фонида чет элдан сунъий йўлдош маълумотларини сотиб олишда чекловлар ортиб бормоқда. Унинг таъкидлашича, айрим давлатлар ўз технологияларига боғлиқ компонентларни фақат белгиланган шартлар билан сотмоқда ёки маълум мамлакатларга маълумот етказишни тақиқлаяпти. Шу сабаб, мамлакат мустақил равишда минимал маълумотлар тўпламини олиш имкониятига эга бўлиши керак. Мухиддин Иброҳимовнинг айтишича, сунъий йўлдош учириш харажати техник хусусиятларга боғлиқ ҳолда 50 миллион доллардан 100 миллион долларгача бўлиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг сунъий йўлдоши қанчага тушиши тахмин қилинди | Vaqt.uz