Президент Сардорбек Умурзоқовни янги лавозимга тайинлади

Президент администрациясида ўзгаришлар бўлди.

Президент Сардорбек Умурзоқовни янги лавозимга тайинлади

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Сардорбек Улуғбекович Умурзоқов президент администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон президенти Администрацияси бош инспектори лавозимидан озод этилган.

Алишербек Азизович Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон президенти администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилган.

Теглар

Мавзуга оид