add

Путин Лавровнинг «шарманда бўлгани» ҳақидаги гапларга ойдинлик киритди

27.11.2025 | 21:5249121 дақиқа

Шунингдек, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Лавров атрофидаги миш-мишларга изоҳ берган.

Путин Лавровнинг «шарманда бўлгани» ҳақидаги гапларга ойдинлик киритди

Россия президенти Владимир Путин ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «шарманда бўлгани» ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. У бу хабарларни «сафсата» деб атади.

Путин Қирғизистонга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида шундай баёнот берди. Унинг аниқлик киритишича, вазир ишни давом эттирмоқда ва АҚШ билан алоқаларга тайёрланмоқда.

«Унинг ўз иш жадвали бор. У менга ҳисобот берди, нима билан шуғулланишини айтди»,- деди президент.

Россия презденти матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Лавров одатий режимда ишлаётганини айтган эди.

«Унда ҳаммаси жойида», - деди у.

Песков The Economic Times ва The Independent нашрларига шундай изоҳ берди, улар Лавров «Путиннинг Доналд Трамп билан Будапештда бўлиб ўтиши режалаштирилган саммити муваффақиятсизликка учрагани учун» ёқмади, деб ёзган эди.

Муаллифларнинг таъкидлашича, бунга Лавровнинг АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан муваффақиятсиз мулоқоти сабаб бўлган.

Нашрлар Лавровнинг Россия Хавфсизлик кенгашининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида иштирок этмаганига ҳам эътибор қаратган. Уларнинг версиясига кўра, бу унинг Кремл билан муносабатларидаги кескинлик фонида содир бўлган.

Худди шу материалларда Лавров G20 саммитида Россия делегациясига раҳбарлик қилмаслиги айтилганди.

Теглар

Мавзуга оид