Logo

Қирғизистон бензин таъминоти бўйича Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан ёрдам сўради

Бугун 21:222 дақиқа

Жаҳон энергетика бозоридаги ўзгаришлар ва нефт нархининг ўсиши мамлакат ички бозорига ўз таъсирини ўтказмоқда.

Қирғизистон бензин таъминоти бўйича Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан ёрдам сўради

Қирғизистон Энергетика вазирлиги жаҳон бозоридаги вазият фонида Қозоғистон, Россия, Беларус, Озарбойжон, Ўзбекистон ва Туркманистонга ёнилғи етказиб беришда ёрдам сўраб расмий мурожаат йўллади. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлигининг расмий сайтида маълум қилинди.

Ҳозирги вақтда вазирлик ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ички бозорни ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ёнилғи захираси

«Ёнилғининг узлуксиз таъминотини сақлаб қолиш мақсадида Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистоннинг ваколатли давлат органларига расмий мурожаатлар юборилди. Бунга параллел равишда, таъминотни диверсификация қилиш ва ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда», — дея аниқлик киритган вазирлик.

Қайд этилишича, бугунги кунда республикада ёнилғи-мойлаш маҳсулотларининг етарли захиралари шакллантирилган. Айни пайтда вазият доимий назорат остида турибди.

«Маълумки, Қирғизистон Республикаси ёнилғи-мойлаш маҳсулотларининг асосий қисмини импорт қилади», - дейилади хабарда.

Россиядаги тақчилликнинг таъсири

Бензин нархларининг кескин сакраши Россия бозорида юзага келган ёқилғи танқислиги билан бир вақтга тўғри келмоқда. Бунга Украина дронлари зарбаларидан сўнг Россия нефтни қайта ишлаш заводларида режадан ташқари таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб бўлган.

Бундан ташқари, Россияда 1 апрелдан бошлаб бензин экспортига тўлиқ тақиқ жорий этилган эди. Бироқ мазкур чеклов ҳукуматлараро келишувлар асосида амалга ошириладиган етказиб беришларга тааллуқли эмас, шу боис у Ўзбекистонга татбиқ этилмайди.

Теглар

Мавзуга оид