Қирғизистонда Рамазон ҳайити қачон нишонланиши айтилди

10.03.2026 | 23:201 дақиқа

Мусулмонлар диний бошқармасига кўра, Рамазон ҳайити байрами 20-март кунига тўғри келади.

Қирғизистонда Рамазон ҳайити қачон нишонланиши айтилди

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасига таяниб, 24.kg хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу кун дам олиш куни бўлади.

Республикада Рамазон ойи 19-феврал куни бошланганди ва айтилишича, бу йил рўза 19-март куни (шу куни ҳам) якунланади.

Рамазон ойининг бошланиши ва тугаши Ҳижрий йил ҳисоби асосида белгиланади. Саналар янги ой кўринишига қараб ўзгариши мумкин. Ушбу кун халқаро астрономик марказлар маълумотларига асосланиб белгиланган бўлса-да, янги ой чиқиши сабабли баъзан саналар бир кун олдинга ёки орқага силжиши эҳтимоли мавжуд.

Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) — бу бутун дунё мусулмонлари учун энг улуғ байрамлардан бири. Ийд ал-Фитр арабчадан таржима қилинганда «оғиз очиш байрами» маъносини англатади. У Рамазон ойи давомида тутилган рўзанинг муваффақиятли якунлангани, нафс устидан қозонилган ғалаба ва маънавий покланиш шарафига нишонланади. Ойнинг давомийлиги ой тақвимига кўра, 29-30 кунни ташкил этади ва у Рамазон ҳайити билан якунланади. Ҳайитда мўминлар бир ой давомида сабр-тоқат билан рўза тутганлари, намоз ва дуоларда бўлганлари учун Аллоҳга ҳамд айтадилар.

Бу куни мусулмонлар Ҳайит намозини адо этадилар, хайр-эҳсон (фитр-садақа) тарқатадилар, қариндошларини зиёрат қилади ва байрам дастурхони ёзадилар. Намоздан сўнг одамлар бир-бирларини табриклайдилар. Болажонларга совғалар ёки пул (ҳайитлик) бериш анъанаси бор.

Теглар

Мавзуга оид