
Қор яқин: 3 ноябрдан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб келади
3 ноябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда қор кутилмоқда.

2025 йилнинг 3 ноябр кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига совуқ ҳаво оқими кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Маълум қилинишича, 4–6 ноябр оралиғида совуқ ҳаво массалари бутун республика бўйлаб тарқалиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, кўпгина ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Айниқса, 3–5 ноябр кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.
Шунингдек, 4–6 ноябр кунларида ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. Кечалари 0…+3 даража илиқ бўлиши, айрим ҳудудларда эса ҳаво ҳарорати бундан ҳам совиб кетиши мумкин. Кундуз кунлари ҳарорат +8…+13 даража бўлиши кутилмоқда.





