add

Қозоғистон ва Ўзбекистон Россия гази транзити бўйича муҳим шартнома имзолади

Қозоғистон томони транзит ҳажмини йилига 8,4 миллиард куб метргача оширишни кўриб чиқмоқда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон Россия гази транзити бўйича муҳим шартнома имзолади

Қозоғистоннинг «QazaqGaz» давлат компанияси ва «Ўзтрансгаз» Ўзбекистон ҳудуди орқали газ транзити бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда «QazaqGaz» хабар берди.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон томонидан ҳужжатни «Ўзтрансгаз» бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Асқар Исоқов, «QazaqGaz» томонидан эса бошқарув раиси Алибек Жамауов имзолаган.

«Шартноманинг имзоланиши газнинг барқарор ташилишини таъминлаш бўйича келишувларни мустаҳкамлайди ва газ транспорти соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради. Битим минтақавий газ инфратузилмасининг ишончлилигини ошириш ва куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади», - дейилади хабарда.

Қозоғистон Энергетика вазири Ерлан Аккенженовнинг аниқлик киритишича, бу транзит ҳажми айнан Россия газига тегишли.

«Бу Россия газининг транзити. Умуман олганда, биз транзитни йилига 8,4 миллиард куб метргача оширишни кўриб чиқмоқдамиз», - деган вазирлик раҳбари журналистларга.

Теглар

Мавзуга оид