add

Қудратилла Рафиқов Касаба уюшмалари федерацияси раислигига қайта сайланди

Маълум қилинишича, федерация раислигига номзод илк маротаба яширин овоз бериш йўли билан аниқланган.

Қудратилла Рафиқов Касаба уюшмалари федерацияси раислигига қайта сайланди

Қудратилла Рафиқов 91,9 фоиз овоз билан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 1 ноябр куни бўлиб ўтган қурултойда илк марта раис ва унинг ўринбосарлари муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан сайланди. Тармоқ касаба уюшмалари, федерациянинг ҳудудий кенгашлари делегациялари вакиллари йиғилишида федерация раиси ва раис ўринбосарлигига номзодлар юзасидан маслаҳатлашув ўтказилиб, таклифлар тайёрланган. Делегациялар вакиллари йиғилиши номидан номзодлар ўқиб эшиттирилгач, улар яширин овоз бериш бюллетенига киритилган.

Маълумот учун, Қудратилла Рафиқов 1947 йилда туғилган. 1993–1998 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси муовини, 1998–2003 йилларда Жиззах вилояти касаба уюшмалари кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган. Кейинроқ «Жиззах аккумулятор заводи” АЖ бош директори лавозимида ишлаган. 2016 йил декабрида Танзила Норбоева ўрнига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига раҳбар этиб сайланган. Шунингдек, у 2020 йил ноябрида ушбу лавозимга қайта сайланганди.

Теглар

Мавзуга оид

Қудратилла Рафиқов Касаба уюшмалари федерацияси раислигига қайта сайланди | Vaqt.uz