Роналду Жоржинага қачон уйланиши ва тўй қаерда ўтказилиши тахмин қилинди

25.11.2025 | 20:551 дақиқа

11 август куни 40 ёшли футболчи Жоржинага турмуш қуришни таклиф қилганди.

Роналду Жоржинага қачон уйланиши ва тўй қаерда ўтказилиши тахмин қилинди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг қайлиғи Жоржина Родригеснинг тўйи Мадейра оролида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Jornal da Madeira нашрида хабар қилинмоқда.

Манба маълумотларига кўра, маросим футболчининг туғилиб ўсган шаҳри Фуншале соборида ўтказилади. Шундан сўнг, маҳаллий энг қиммат меҳмонхоналардан бирида тантанали қабул маросими уюштирилади.

Тўй 2026-йилги жаҳон чемпионатидан кейин ва Саудия Арабистонида мавсумнинг бошланишидан олдин ёпиқ форматда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 11 август куни 40 ёшли футболчи Жоржинага турмуш қуришни таклиф қилгани маълум бўлганди.

Роналду ва Родригес 2016 йилдан бери муносабатда. Уларнинг биринчи қизи 2017 йилда дунёга келган. 2022 йил апрел ойида жуфтлик эгизак фарзанд кўрди: ўғил ва қиз, бироқ ўғил туғилиш пайтида вафот этди. Роналдунинг яна уч нафар фарзанди бор.

Теглар

Мавзуга оид