add

Россия ўзининг собиқ бош вазирини террорчилар рўйхатига киритди

Бугун 08:084811

Россия Федерациясининг собиқ бош вазири мухолиф қарашлари учун терроризм ва экстремизм билан боғлиқ шахслар рўйхатига тушди.

Россия ўзининг собиқ бош вазирини террорчилар рўйхатига киритди

Россия Федерал молиявий кузатув хизмати собиқ бош вазир Михаил Касяновни «терроризм ва экстремизмга билан боғлиқ шахслар» рўйхатига киритганини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтда эълон қилинди.

2000–2004 йилларда Россия ҳукуматига раҳбарлик қилган Касянов 2023 йил ноябрида «ҳукумат ва армия ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани» учун «чет эл агентлари» рўйхатига ҳам киритилган эди. Кремлга очиқ танқидий муносабати билан танилган сиёсатчи энди яна бир босқичда — «террорчилик» айбловлари остида турибди.

Касяновдан ташқари, мазкур рўйхатга «Новая газета Европа» бош муҳаррири Кирилл Мартинов ҳам қўшилган.

Россияда ҳозирда мухолифлар фаолиятига нисбатан бундай босимлар кузатилмоқда. Жумладан, 2023 йил октябрда Михаил Ходорковский бошчилигидаги «Россия урушга қарши қўмитаси» аъзоларига террорчилик иши очилган. Касянов ҳам айнан шу ташкилот аъзоси сифатида терговга жалб қилинган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Россия ўзининг собиқ бош вазирини террорчилар рўйхатига киритди | Vaqt.uz