Logo

Сирдарёда тўйларни ортиқча харажатларсиз ўтказиш лозимлиги айтилди

Бугун 19:142 дақиқа

Аҳоли даромадлари оширилиши, янги иш ўринлари яратилиши ва тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланиши маълум қилинди.

Сирдарёда тўйларни ортиқча харажатларсиз ўтказиш лозимлиги айтилди

Сирдарё вилоятига бўлиб ўтган учрашувда тўйлар, маъракалар ва бошқа оилавий маросимларни ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз, миллий қадриятларга мос равишда ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси хабар берди.

Тўй-маросимларни ихчам ва мазмунли ўтказиш нафақат ортиқча харажатларнинг олдини олиши, балки оилаларни қарздорлик ва молиявий қийинчиликлардан асрашга ҳам хизмат қилиши урғуланди. Бу борада аҳоли, айниқса, ёшлар онгида тежамкорлик маданиятини шакллантириш, ортиқча сарф-харажатларга ундайдиган ижтимоий босимни камайтириш, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва кенг жамоатчиликнинг тарғибот ишларидаги иштирокини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Тадбирда гиёҳвандликнинг олдини олиш, ёшларни зарарли иллатлардан асраш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, шунингдек, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Гулистон туманидаги «Ишонч» маҳалласида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда эса аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Уюшманинг айтишича, маҳаллада 5351 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг 1409 нафарини ёшлар ташкил этади. Жорий йилда 210 ватандошнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Шунингдек, ҳудудда 75 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда.

Аҳоли даромадларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маҳаллада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳолининг даромад ва харажатларини ўрганиб, ўзбекистонликлар нимага кўпроқ пул сарфлаётгани ҳақида ёзган эдик.

Теглар

Мавзуга оид