«Тартиб бўлиши керак». Олий таълим вазири талабалар формаси ҳақида

Кеча 18:002 дақиқа

ЎзЖОКУдаги ҳолатдан сўнг долзарб бўлган форма мавзусига вазир Қўнғротбой Шарипов яна ойдинлик киритди.

«Тартиб бўлиши керак». Олий таълим вазири талабалар формаси ҳақида

Жорий йил феврал ойида Журналистика ва оммавий коммуникация университетида содир бўлган ҳолат ортидан талабаларнинг форма кийган ҳолда дарсда қатнашиши масаласи муҳокамалар марказига тушган эди. Бугун, 15-апрел куни Олий таълим вазири Қўнғротбой Шарипов иштирокида ўтган матбуот анжуманида ушбу мавзу яна кўтарилди.

Вазир журналистларнинг саволига жавоб берар экан, ҳар бир олий таълим муассасаси ўзининг ички тартиб-қоидаси бўйича ўзларининг кийим-бошга бўлган талабини қўйганини ва бу бажарилиши кераклигини таъкидлади.

«Олий таълим муассасаси бўлгандан кейин, маълум бир қоидаларда ишлашимиз керак. Ижтимоий тармоқда кўряпмиз, айрим кийим-бошга бўлганларни дарсга киритмаяпти деган ёки бўлмаса, талабалар билан куну бўйи аудиторияга кириб қанақадир тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Уни (талабани) ташқарида қўйиб қўйиш тўғрисида олий таълим муассасаси томонидан, вазирлик томонидан топшириқ берилмаган. Яъни у талаба ўқишга кириши керак. Нима иш бўлса, секин-секин тушунтириш ишларини тизимли олиб бориш керак», – деди Шарипов.

Олий таълим вазири мана бундай форма кийиш керак, деган, масалан, оқ кўйлак, қора галстук, қора костюм тўғрисида гап кетмаяпти.

«Ҳар бир университет ўзининг, русчасига айтганда, «специфика»сидан келиб чиқиб, ўзи кийиниши керак. Ҳар бир университет. Буни ўзлари ички тартиб-қоидасида кўрсатилган. Масалан, тиббиёт соҳаси бўлса, халатда юриши керак. Тўғрими? Лекин ҳар бир университет ўзига яраша талаб қўйишга ҳаққи бор. Тартиб бўлиши керак. Тартиб бўлмаса, нима бўлишини ўзларингиз биласизлар. Тартиб бўлиши керак», – деди вазир.

Теглар

Мавзуга оид