add

Тиббиёт соҳасидаги тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоизли кредитлар ажратилади

Шавкат Мирзиёев келгусида ҳам тиббиётда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча шароитлар яратиш давом этишини таъкидлади.

Тиббиёт соҳасидаги тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоизли кредитлар ажратилади

Президент келгуси йилдан тиббий ускуна, жиҳоз ва тез ёрдам машиналарини олиб кириш бўйича имтиёз 3 йилга узайтирилишини айтиб ўтди.

Қайд этилишича, умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича берилган имтиёз эндиликда хусусий тиббиёт ташкилотларига ҳам қўлланади.

Шунингдек, замонавий кўп тармоқли клиникаларни ташкил қилиш ва уларни жиҳозлаш учун тадбиркорларга 200 миллион долларлик имтиёзли ресурс ажратилади. Бу маблағлар келгуси йилдан бошлаб тадбиркорларга 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоиз ставкада берилади.

Президент хусусий тиббиёт клиникаларида кўрсатилаётган хизмат нархлари республика марказларидан арзон эканини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга республика марказларидаги хизмат нархларини адолатлилигини кўриб чиқиш, хусусий клиникада худди шу хизматлар арзон ва сифатли бўлса, тиббий суғурта маблағини уларга тўлаб бериш топширилди.

Теглар

Мавзуга оид

Тиббиёт соҳасидаги тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоизли кредитлар ажратилади | Vaqt.uz