add

Тилшунос олим Бахтиёр Исабек 80 ёшида вафот этди

Бугун 14:262651

Таниқли тилшунос олим, ўзбек тили жонкуяри Бахтиёр Исабек 80 ёшида оламдан ўтди.

Тилшунос олим Бахтиёр Исабек 80 ёшида вафот этди

Таниқли тилшунос олим, ўзбек тили жонкуяри Бахтиёр Исабек 80 ёшида вафот этди. Марҳумнинг жанозаси бугун, 9 ноябр куни пешин намозидан сўнг Кулолқўрғон масжидида ўқилиши маълум қилинди.

Маълумот учун, Бахтиёр Исабек 1945 йилда Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилояти, Султон Работ қишлоғида туғилган. У 1961–1966 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг тарих-филология факултетида таҳсил олган.

У 1966 йилда илмий фаолиятини Ўзбекистон Фанлар академиясида лаборант сифатида бошлаган. Кейинчалик, 1968–1993 йиллар мобайнида собиқ Тошкент давлат университетида (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ўқитувчи ва доцент лавозимларида ишлаб келган.

Олимнинг илмий изланишлари ва жамоатчилик фаолияти, айниқса, ўзбек тилининг мақомини юксалтириш йўлидаги ҳаракатлари билан боғлиқ дейиш мумкин.

Vaqt.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Теглар

Мавзуга оид

Тилшунос олим Бахтиёр Исабек 80 ёшида вафот этди | Vaqt.uz