Logo

«Титаник» кемасига тегишли ноёб буюмлар рекорд даражадаги нархларда сотилди

Бугун 22:392 дақиқа

Британияда ўтказилган аукционда кема билан боғлиқ 100 дан ортиқ буюм пулланди. Савдога қўйилган буюмлар орасида чўнтак соати, олмос узук, кема ҳалокатида вафот этган йўловчининг хати ҳамда радиоалоқа оператори фожиадан тўрт кун олдин синглисига ёзган «откритка»си бор эди.

«Титаник» кемасига тегишли ноёб буюмлар рекорд даражадаги нархларда сотилди © Foto: BBC

«Титаник» йўловчиларига тегишли ноёб буюмлар аукционда рекорд даражадаги нархларда сотилди. Бу ҳақда Британиянинг «Henry Aldridge & Son» аукцион уйи маълумотларида келтирилган.

Аукциондаги энг қиммат буюм учинчи тоифа йўловчиси бўлган 32 ёшли Мэри Манганнинг чўнтак соати бўлди. Ҳалокатдан кейин унинг жасади топилганда соат ҳам аниқланган. Кейинчалик ушбу соат аёлнинг оиласига бошқа шахсий буюмлари билан бирга қайтарилган. Соат 250 минг фунт стерлингга сотилди. Яқинда у бир неча ҳафта давомида «Titanic Belfast» музейида намойиш этилган эди.

«Титаник» йўловчиси Дафф Гордон таққан олмос узук ҳам аукционга қўйилиб, 140 минг фунт стерлингга сотилди.

Савдога қўйилган бошқа буюмлар орасида биринчи тоифа йўловчиси Рамон Артагавайтия Гомеснинг хати ҳам бор эди. У хатни испан тилида, «Титаник»нинг расмий бланкига ёзиб, акасига йўллаган. Унда кема ҳақида, жумладан, унинг ҳажми, ички кўриниши, ҳаво ҳарорати ва бортидаги одамлар сони ҳақида батафсил маълумот берган.

rsam


Сувда қолиб кетгани сабабли шикастланган ушбу хат Гомеснинг жасади сувдан олиб чиқилганида палтосининг чўнтагидан топилган. Хат аукционда 80 минг фунт стерлингга сотилди.

Яна бир қимматли буюм кема бош радиоалоқа оператори Жек Филлипснинг «откритка»си бўлди. У 1912-йил 6-апрел куни «Титаник» Саутгемптон портида турган пайтда синглиси Элзага ушбу «откритка»ни ёзган. Кема ҳалокатга учраган вақтда Филлипс ўз иш жойини тарк этмай, радиотўлқинлар орқали ёрдам сўраб сигналлар юборишда давом этган. «Откритка» қарийб 32 минг фунт стерлингга сотилди.

Аукционда суғурта ҳужжати 27 минг фунтга, ноёб чипта эса 45,5 минг фунт стерлингга сотилган.

Аукцион ташкилотчиси Эндрю Олрижнинг таъкидлашича, Мэри Манганнинг чўнтак соати учинчи тоифа йўловчиларига тегишли буюмлар орасида энг юқори нархда сотилгани билан рекорд ўрнатган. Дафф Гордоннинг узуги эса «Титаник» билан боғлиқ аукционларда сотилган энг қиммат заргарлик буюмига айланган.

«Бу тарихга қизиқиш бутун дунё бўйлаб мавжуд. Мижозларим турли мамлакатлардан келади. Менимча, буюмларнинг бундай юқори нархларда сотилиши ушбу мавзуга бўлган қизиқиш ҳали ҳам кучли эканини кўрсатади. Биз бу буюмлар билан ишлаш орқали муайян инсонлар ҳақидаги хотираларни сақлаб қолишга ёрдам берамиз», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ван Гогнинг «Гуллаётган каштанлар» картинаси ауционда рекорд — 190,4 млн долларга сотилганди.

Теглар

Мавзуга оид

«Титаник» кемасига тегишли ноёб буюмлар рекорд даражадаги нархларда сотилди | Vaqt.uz