Logo

Тожикистон Лондон, Сеул ва Пекинга авиарейсларни йўлга қўймоқчи

Бугун 21:501 дақиқа

«Somon Air» авиакомпанияси 2026 йилнинг дастлабки олти ойида халқаро, ички ва чартер рейслари бўйича 595 230 йўловчига хизмат кўрсатди. Шундан 54 590 нафари ички рейсларда, 540 640 нафари эса халқаро рейсларда парвозларни амалга оширган.

Тожикистон Лондон, Сеул ва Пекинга авиарейсларни йўлга қўймоқчи

Тожикистонда транзит рейслар сони 14 565 тага етди, бу ўтган йилга нисбатан 602 тага ёки 4 фоизга кам. «Somon Air» авиакомпанияси 2026 йилнинг дастлабки олти ойида халқаро, ички ва чартер рейслари бўйича 595 230 йўловчига хизмат кўрсатди, бу 2025 йилга нисбатан 38 018 тага ёки 7 фоизга кўп.
 
Шундан 54 590 нафари ички рейсларда, 540 640 нафари эса халқаро рейсларда парвозларни амалга оширган. 2026 йилнинг биринчи ярмида авиакомпания Тожикистондан Туркия, Германия, БАА, Эрон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Саудия Арабистонига мунтазам ва транзит рейсларни амалга оширди.

Умумий юк ташиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,5 тоннага ёки 0,3 фоизга камайди. Ҳозирда компания иккита Boeing 737-900 ва тўртта Boeing 737-800 самолётларидан фойдаланади. Шунингдек, Лондон, Сеул ва Пекинга парвозларни йўлга қўйиш ҳамда Тбилиси ва Анталияга рейсларни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Тожикистон Лондон, Сеул ва Пекинга авиарейсларни йўлга қўймоқчи | Vaqt.uz