Logo

Тожикистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 45 фоизга ўсди

Энг катта ўсиш экспорт соҳасида қайд этилди. 2026 йилнинг январь–май ойларида Тожикистон 1,4 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 76,8 фоизга кўпдир.

Тожикистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 45 фоизга ўсди

Тожикистоннинг ташқи савдо айланмаси 2026 йилнинг январь–май ойларида 5,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44,6 фоизга юқори. Бу ҳақда мамлакат Божхона қўмитаси маълум қилди.
 

Таққослаш учун, 2025 йилнинг дастлабки беш ойида Тожикистоннинг ташқи савдо ҳажми қарийб 4 миллиард долларни ташкил этган. Бир йил ичида савдо айланмаси тахминан 1,8 миллиард долларга ошган.

Ҳисобот даврида энг катта ўсиш экспорт соҳасида қайд этилди. 2026 йилнинг январь–май ойларида Тожикистон 1,4 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 76,8 фоизга кўпдир.
 

Бироқ экспорт ҳажмидаги сезиларли ўсишга қарамай, мамлакатнинг ташқи савдо баланси салбийлигича қолмоқда. Тожикистон экспорт қилганидан кўра кўпроқ маҳсулот импорт қилишда давом этмоқда.

2026 йилнинг дастлабки беш ойи якунларига кўра, ташқи савдо балансидаги фарқ қарийб 2,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврида 2,4 миллиард доллар бўлган эди.

Теглар

Мавзуга оид