add

Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири деб топилди

Тошкентда 4 кишилик оила учун ойлик харажатлар 23 млн сўмга етмоқда ва энг арзон шаҳарлар қаторига киритилди. Аммо Тошкент шаҳридаги ўртача ойлик маош 10,1 млн сўмни ташкил этади.

Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири деб топилди
Жорий йилнинг биринчи ярмида эълон қилинган «Numbeo» портали рейтингга кўра, Тошкентда 4 киши учун уй-жой ижарасисиз ўртача ойлик харажатлар 23 млн 39 минг сўмни, ёлғиз яшовчи шахслар учун эса харажатлар 6 млн 437 минг сўмни ташкил қилади. Шунингдек, рейтингда Олмаота (Қозоғистон) марказий Осиё шаҳарлари орасида яшаш учун энг қиммат шаҳар деб топилган. Олмаотада яшаш қиймати индекси 29,4 пунктни ташкил этиб, уни жаҳон бўйича 346-ўринга олиб чиққан. Тошкент эса 26,2 индекс билан 370-ўринда турибди. Бу индекс Ню-Йорк шаҳрига қараганда 72,2 фоиз арзонроқ. Ҳар бир шаҳарнинг яшаш қиймати индекси унинг аҳолиси учун муҳим молиявий кўрсаткич бўлиб, бу маълумотлар одамлар учун турмуш шароити, харажатлар ва мақсадларини белгилашда асосий роль ўйнайди. Ўзбекистон аҳолиси асосан нималарга харажат қиляпти? Аввалроқ Vaqt.uz мухбири ушбу савол юзасидан ижтимоий сўровнома ўтқазган.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири деб топилди | Vaqt.uz