Logo

Тошкентда канализация суви каналга оқизилгани юзасидан текширув бошланди

Бугун 16:001 дақиқа

Ҳолат бўйича сув намуналари олиниб, лаборатория текширувлари олиб борилмоқда.

Тошкентда канализация суви каналга оқизилгани юзасидан текширув бошланди © ekologiya qo'mitasi

Аввалроқ, пойтахтнинг Яккасарой туманидаги «Better Best» МЧЖ қурилиш ҳудудида канализация қувури ёрилиб кетгани сабабли ернинг чўкиши ва ўпирилиши ҳақида хабар берган эдик. Аниқланишича, қувурдан чиққан оқова сувлар Салар каналига оқизилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси маълум қилди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов бошчилигида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Текширув давомида оқова сувлар Салар каналига тўғридан-тўғри оқизилгани аниқланган. Ўрганишларга бошқарманинг Атроф-муҳит мониторинги, иқлим ўзгаришига мослашиш ва гидрометеорология йўналишидаги таҳлилий лабораторияси мутахассислари ҳамда Яккасарой тумани экология назорати инспекцияси давлат инспекторлари жалб этилган.

Шунингдек, канал сувидан намуналар олиниб, лаборатория таҳлилига юборилган. Таҳлил натижалари ҳамда ўрганиш якунларига кўра, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талаблари бузилгани тасдиқланса, айбдорларга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.

Экология бошқармаси қўшимча маълумотлар ўрганиш ишлари якунлангач эълон қилинишини билдирди.

Теглар

Мавзуга оид