Logo

«Uzum Market» тизимида техник носозлик юз берди: платформа вақтинча ишламаяпти

Бугун 18:001 дақиқа

Сайт ёки иловани очишга уринилганда хатолик кўрсатилмоқда.

«Uzum Market» тизимида техник носозлик юз берди: платформа вақтинча ишламаяпти

Ўзбекистоннинг энг йирик маркетплейсларидан бири бўлган «Uzum Market» платформаси фаолиятида техник носозлик юз берди ва айрим хизматлар вақтинча ишламаяпти. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Пайшанба куни эрталабдан бошлаб фойдаланувчилар маркетплейс сайти ёки мобил иловасини очишга уринганда хатолик юзага келаётгани кузатилмоқда. Таъкидланишича, ушбу узилишлар тизимларни режали янгилаш жараёнида кутилмаганда юз берган техник носозлик оқибатида келиб чиққан.

«Ҳозирда жамоа хатоликни бартараф этиш устида ишламоқда, фаолиятни кун давомида тиклашни мўлжал қилганмиз», — дея маълумот берган компания вакиллари.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат фонида «Uzum Market» тарқатиш пунктларида (ПВЗ) мижозларнинг буюртмаларини сақлаш муддатлари узайтирилган. Шунингдек, платформада фаолият юритувчи сотувчиларнинг ўз товарларини марказий омборларга жўнатиш таймслотлари (вақт оралиқлари) ҳам бошқа вақтга кўчирилган.

Теглар

Мавзуга оид

«Uzum Market» тизимида техник носозлик юз берди: платформа вақтинча ишламаяпти | Vaqt.uz