Logo

Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

Бугун 15:191 дақиқа

Ҳасанжон Аҳмедовнинг ишдан олинишига унинг аризаси сабаб қилиб кўрсатилган. У бошқарув аъзолигидан ҳам чиқарилди.

Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди © Ijtimoiy tarmoqlar

Хасанжон Мухамадович Ахмедов Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда тегишли қарор 24-сентябр куни банк Кузатув кенгашининг йиғилишида қабул қилинган.

Ахмедов мазкур лавозимга 2025-йил 12-февралда тайинланган эди. Унга қадар 2023-йилдан Халқ банкида комплекс раҳбари сифатида ишлаган.

У банк тизимидаги фаолияти давомида «Ипотекабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Халқ банки»да турли, жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Ахмедовнинг ваколатлари ўз аризасига асосан муддатидан олдин тугатилган.

Давлат банкларидаги кадр ўзгаришлари

17-сентябрда «Микрокредитбанк» бошқаруви раиси ўринбосари Содир Мелибаев ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилганди. 25-сентябрда эса «Туронбанк» бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Зоҳиджон Обидовнинг ваколатлари ҳам муддатидан олдин тугатилди.

30-сентябрда «Алоқабанк»да бошқарув раиси ўринбосари Акмал Холмурадов ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинди. Унинг бошқарув аъзоси сифатидаги ваколатлари ҳам муддатидан олдин тугатилган.

Теглар

Мавзуга оид