Logo

Хитой компанияси Ўзбекистонга янги сунъий йўлдошларни учриш режасини тақдим этди

Бугун 12:422 дақиқа

Ўзбекистонда сунъий йўлдош алоқаси ва рақамли хизматлар бозорини ривожлантириш мақсадида «APT Satellite» ҳамда «UZ-SAT» ўртасида келишув имзоланди.

Хитой компанияси Ўзбекистонга янги сунъий йўлдошларни учриш режасини тақдим этди © gov.uz

Ўзбекистонда сунъий йўлдош алоқаси бозорини ривожлантириш ва телекоммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида «APT Satellite» ва «UZ-SAT» ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

«ICT Week Uzbekistan 2026» доирасидаги музокаралар

Ушбу келишувга «ICT Week Uzbekistan 2026» ҳафталиги доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда «APT Satellite Company Limited» (APSTAR) компаниясининг ижрочи директори ва президенти Ван Хунбин ўртасида бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича эришилди.

Музокаралар чоғида Марказий Осиёда ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

«Мазкур келишув томонлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда сунъий йўлдош алоқаси ва рақамли инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган», — дейилади вазирлик баёнотида.

Янги сунъий йўлдошлар ва хизматлар қамрови

Учрашув давомида «APT Satellite» компаниясининг Ўзбекистондаги бизнес-режалари ҳамда мавжуд ва келажакдаги сунъий йўлдош ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, мазкур ресурслардан кенг полосали интернет, телевидение ва радиоэшиттириш, шунингдек, бошқа телекоммуникация ва рақамли хизматларни тақдим этишда фойдаланиш йўналишларига алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, «APT Satellite» вакиллари компаниянинг сунъий йўлдошлар гуруҳини янада ривожлантириш ва илғор технологияларга эга янги сунъий йўлдошларни учириш бўйича ўз режаларини тақдим этган.

Шу билан бирга, томонлар минтақада халқаро алоқа имкониятларини кенгайтириш ва истиқболли қўшма лойиҳалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Аввалроқ, яъни 5-август куни «STAR.VISION» компанияси томонидан Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинидаги денгиз старт платформасидан «Самарканд-2028» ва «Lampung-1» гиперспектрал сунъий йўлдошлари космосга учирилган эди.

Теглар

Мавзуга оид