Хитойдаги ҳарбий парад, Ислом Каримовни хотирлаган Лола Каримова, сотув тўхтатилган АИ-80, Афғонистондаги фожеали зилзила — ҳафта дайжести

Ўтаётган ҳафта ичида дунё ва мамлакатимизда содир бўлган энг аҳамиятли воқеа-ҳодисаларни яна бир бор эсга оламиз.

Хитойдаги ҳарбий парад, Ислом Каримовни хотирлаган Лола Каримова, сотув тўхтатилган АИ-80, Афғонистондаги фожеали зилзила — ҳафта дайжести
Видеони Youtubeʼда томоша қилинг: 👉https://youtu.be/79OONFQFdv8 TITR: O‘zbekistonda yangi o‘quv yili 6,76 mln o‘quvchi bilan boshlandi 2025/2026 ўқув йили Ўзбекистонда 720 мингдан зиёд 1-синф ўқувчиси учун бошланди. Уларнинг ҳар бирига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова Vaqt.uz’га маълум қилди.   Маълумотларга кўра, бу йил 440 та мактаб ва 226 та боғчада қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. 115 мингга яқин янги ўқувчи ўринлари яратилди, 100 мингдан ортиқ мавжуд ўринлар замонавий қиёфага келтирилди. Айни вақтда мамлакат бўйлаб 10 193 та мактаб фаолият юритмоқда, уларда 6 млн 754 мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда.   Янги ўқув йилидан барча таълим муассасаларида «Келажак соати» дарслари жорий этилади. Шунингдек, мактаб директорлари ва ўринбосарларининг ойлик маоши 15–20 фоизга оширилади.   TITR: “Otam Oʻzbekistonni fuqarolar urushi va Suriya taqdiri boshiga tushishidan asrab qoldi” — Lola Karimova   Лола Каримова-Тилляева отаси, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовни хотирлаб, ижтимоий тармоқда видеомурожаат эълон қилди. Унда отасининг мамлакатни фуқаролар уруши ва Яқин Шарқдаги баъзи давлатлар, хусусан Сурия бошидан кечирган фожиалар тақдиридан асраб қолганини таъкидлади. Шунингдек, у Каримов сиёсатини ёмон кўрсатишга уринаётган буюртма суҳбатлар, бўҳтонли интервюлар ва «троллар» фаолияти кузатилаётганини қайд этди. Каримова отаси доно ва қатъиятли раҳбар бўлгани, мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистон босиб ўтган йўл унинг сиёсий етуклиги ва узоқни кўра билиши билан боғлиқлигини айтди. У бугунги кунда ҳам Каримов сиёсатининг аҳамиятини чуқур англаётганини билдириб, хотирасини эзгулик ва миннатдорлик билан ёдга олишга чақирди.   TITR: “Oʻzbekneftgaz” nihoyat AI-80 benzini sotuvini toʻxtatdi   «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти 2025 йил 2 сентябрдан бошлаб AИ-80 русумли бензинни биржа савдолари орқали сотишни тўхтатди. Бу ҳақда компания расмий баёнотида маълум қилинди.   Қарор давлат раҳбарининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури доирасида қабул қилинган. Мазкур дастурда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил иқтисодиёт» тамойилларига асосланган энергетика сиёсати юритилиши белгиланган эди. Шу боис, компания босқичма-босқич юқори октанли бензинга ўтиш жараёнини бошлади. Маълумотларга кўра, энди биржа савдоларига фақат Ai-92 русумли бензин чиқарилади.   TITR: TIV Rossiyaga o‘zbekistonliklarni haqorat qilgan shaxs bo‘yicha nota yo‘lladi Ўтган ойда интернетда бир россияликнинг бир фуқарони тинимсиз ҳақорат қилаётгани, унда икки марта Ўзбекистон номи тилга олиниб, ҳақоратланаётган ишчининг ўзбекистонликлигига ишора қилингани ва “сен русларнинг қулисан” деб таҳқирлангани муҳокамаларга сабаб бўлганди.   ТИВ мазкур ҳодиса ортидан расмий нота йўллади. Вазирликнинг маълумотича, август ойи охирида тарқалган видео жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлган. Нотада видеода акс этган шахсни аниқлаш ва унга нисбатан қонуний чора кўриш талаб қилинган.    ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов фуқароларга мурожаат қилиб, қайси давлатда бўлишидан қатъи назар, ўзбекистонликлар давлат ҳимоясида эканини таъкидлади. Шу билан бирга, хорижда ҳуқуқ ва манфаатлар бузилган тақдирда, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиш кераклиги эслатилди. Тошкентнинг нотаси орқали Россиядан аниқ чоралар кўрилиши талаб қилинмоқда.   TITR: Xitoyda muhtasham harbiy parad oʻtdi   Хитой пойтахти Пекинда ҳарбий парад ўтказилди. Парад Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланди. Парад томошасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз рафиқаси билан иштирок этди. Ўзбекистон президентидан ташқари парадни дунёнинг 24 давлати раҳбарлари томоша қилишди. Жумладан, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳам ўз қизи билан парадни кўриш учун поездда келди. Хитой раиси Си Жинпинг нутқида тарихий хотирани асраш, тинчлик ва адолатни таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Парадда Хитой армиясининг 45 бўлинмаси қатнашиб, энг сўнгги ҳарбий техникалар намойиш қилинди. Дунёнинг энг илғор армиясига эга Хитой қудратли ҳарбий техникаларни бутун дунё кўз ўнгида намойиш қилганидан сўнг парад сўнгида рамзий маънода осмонга оқ кабутарлар учирилди. Бу мужда Хитой ўзида юқори даражадаги ҳарбий техника ва қудрат мавжуд бўлишига қарамай, асосий мақсади тинчликни сақлаш ва уни қўллаб-қувватлаш эканига ишора берди.   TITR: Mahkumlar har bir o‘qilgan kitob uchun 3 kunlik imtiyoz oladi   Сенат томонидан маъқулланган янги қонунга кўра, маҳкумлар китоб ўқиш орқали жазо муддатини қисқартира олади. Ҳар бир китоб учун 3 кунлик имтиёз берилади, бир йилда эса 30 кунгача қисқартириш мумкин.   Ўзбекистон Жиноят кодексига киритилган 74/1-модда асосида бу имконият Республика Маънавият ва маърифат маркази тасдиқлаган рўйхатдаги китоблар учун амал қилади. Бу норма 13,5 мингдан ортиқ маҳкумга тааллуқли бўлиб, умрбод маҳкумлар бундан мустасно.   Шунингдек, профилактика ва маъмурий жавобгарликка оид қонунларга ҳам ўзгартишлар киритилди. Масалан, транспортни маст ҳолда бошқарганлар ёки йўл безорилиги содир этганлар алоҳида профилактик ҳисобга олинади. TITR: Namangan shahar hokimi 60 ming dollar pora olishda ushlandi   Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Наманган шаҳар ҳокими пойабзал ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари билан тил бириктириб, фуқародан 60 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бу маблағ эвазига у шаҳар марказидаги 35 сотих майдонда жойлашган эски турар-жой бинолари ўрнига кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини таъминлашга ваъда берган.   Тезкор тадбир чоғида дастлаб МЧЖ раҳбари пулни қабул қилаётганда ашёвий далиллар билан ушланган. Шундан сўнг ҳоким ҳам девонхона мудири орқали пулни олган пайтда қўлга олинган.   Тергов органлари маълумотига кўра, шаҳар ҳокими депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.   TITR:Афғонистондаги фожеали зилзила  
  • сентябрга ўтар кечаси Афғонистон шарқида 6 магнитудали кучли зилзила юз бериб, 2205 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 3640 дан зиёд одам жароҳатланди. Бу ҳақда “Толибон” ҳукумати вакили Забиҳулло Мужоҳид маълум қилди. Ҳозирда вайроналар остидан тирик қолганларни қутқариш ишлари давом этмоқда.
  Мужоҳиднинг сўзларига кўра, пойтахт ва қўшни вилоятлардан ёрдам гуруҳлари юборилган, барча ресурслар қутқарув ишларига сафарбар этилган.   Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кунар ва Нангарҳор вилоятларида юз берган фалокат муносабати билан Афғонистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди.   АҚШ Геология хизмати зилзила 31-август куни 23:47 да содир бўлганини, унинг маркази Жалолободдан 27 км шимоли-шарқда, 8 км чуқурликда жойлашганини билдирди. Шунингдек, 20 дақиқа ўтиб, 4,5 магнитудали такрорий силкиниш қайд этилган.   TITR: Ukraina yerosti maktablari, Yevropa demografik inqirozi   Украинада янги ўқув йили 7 та ерости мактаби очилиши билан бошланди. Харкивдаги бу муассасаларда 17 мингга яқин ўқувчи хавфсиз шароитда таълим олмоқда. Уларнинг айримлари метро бекатларида жойлашган бўлиб, яқин кунларда яна 3 та мактаб ишга туширилиши режалаштирилган.   Айни пайтда Европада демографик инқироз сабаб мактаблар ёпиляпти. Грецияда 15 нафардан кам ўқувчиси бор 721 мактаб фаолияти тўхтайди. Таълим вазирлиги бу ҳолатни «Қиёмат» деб атади. Болалар сони 6 йилда 150 мингга камайган. Аттикада 77 та мактаб ёпилади, айрим чекка ҳудудларда эса болалар кунига 80 км йўл босиб ўқишга боришмоқда.   Беларусда ҳам биринчи синф ўқувчилари сони 15 мингга камайди. Россияда эса бу йилги биринчи синфга қабул 1,5 миллион болани ташкил этди — бу сўнгги икки йилдаги энг катта пасайиш. TITR: Buxoroda 5 ishchi kanalizatsiya quvurida halok bo‘ldi Бухоро вилоятида қурилиш ишлари вақтида 5 ишчи канализация қувурига тушиб, ҳалок бўлди. Фожиа 4 сентябр куни Боғидашт қишлоғида содир бўлди. Ишчилар Бухородаги янги уйни марказий канализацияга улашга уринаётган пайтда сув оқимига тушиб кетган.   Маълумотларга кўра, «Файз бинокор Олтиариқ» корхонаси ходимлари тегишли рухсатсиз қопқоқни очиб, қувур ичига киришган. Кучли оқим уларни ичига тортиб кетган. Уч ишчининг жасади топилган, яна иккисини қидириш ишлари давом этмоқда.   Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди билан иш қўзғатилди ва дастлабки тергов бошланди. Рухсатсиз ва хавфсизлик қоидаларини бузган ҳолда бажарилган ишлар оғир оқибатларга олиб келди. TITR:Dehqon va fermerlar QQSdan ozod qilinadi 2026 йил 1 январдан бошлаб, фермер ва деҳқон хўжаликлари етиштирган ғалла ва пахтадан ташқари маҳсулотларга қўшилган қиймат солиғи нол ставкада қўлланилади. Бу ҳақда масъуллар “инқилобий” деб баҳоланаётган қарор эълон қилди.   Янги тартибга кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишда ҚҚС тўланмайди, аммо уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт ва электр харажатларида ҳисобга олинган солиқ қайтариб берилади. Шу йўл билан маҳсулот таннархи арзонлашиб, фойда юқори бўлиши кутилмоқда.   Масъуллар мазкур чора фермер ва деҳқонларнинг қўлида қарийб 1 трлн сўм қолишини таъкидлашмоқда. Шу билан соҳада шаффофлик ортиб, қишлоқ хўжалиги расмий иқтисодиётга тўлиқроқ жалб этилиши мақсад қилинган.

Теглар

Мавзуга оид