add

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар қонун бўйича неча кун дам олади?

Бугун 08:1814641 дақиқа

Меҳнат кодексига мувофиқ, 31 декабр куни ҳам иш куни ҳисобланади, лекин ходимлар ўша куни камида 1 соат олдин ишдан кетиши мумкин.

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар қонун бўйича неча кун дам олади?

Янги йил байрами арафасида иш вақтини тақсимлаш тартибига кўра, 2025 йилнинг 31 декабр куни Узбекистондаги барча ходимлар учун байрамолди қисқартирилган иш куни ҳисобланади. Меҳнат кодексига мувофиқ, ушбу санада иш куни давомийлиги камида бир соатга қисқартирилиши шарт.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, 31 декабр — байрамдан олдинги камида 1 соатга қисқартирилган иш куни бўлади.

2026 йил 1 январ — пайшанба Янги йил байрами сифатида дам олиш куни бўлади.

2 январ — жума эса барча ходимлар учун одатдаги иш куни ҳисобланади.

2026 йил 3 январ — шанба 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун одатий дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун эса одатий иш куни ҳисобланади.

4 январ — якшанба барча учун одатдагидек дам олиш куни бўлади.

Байрам муносабати билан кетма-кет бир неча кунлик таътиллар жорий этиш ҳозирча кўзда тутилмаган. Ҳукумат томонидан дам олиш кунларини кўчириш бўйича қўшимча қарорлар ҳозирча эълон қилингани йўқ.

Теглар

Мавзуга оид