Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

03.03.2026 | 12:152 daqiqa

Бу кўрсаткич Марказий банк микроқарз ва автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаларини эълон қилишни бошлаганидан бери кузатилган энг паст ставка бўлди. Ўтган ҳафтада микроқарзлар энг паст даражага тушган эди.

Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

Марказий банк 2026 йил 2 март ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича янгиланган ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди. Янги ҳафтада микрокредитлар бўйича ўртача ставка 29,6 фоизни, автокредитлар бўйича эса 22,5 фоизни ташкил этди.

Ўтган ҳафта ушбу кўрсаткичлар мос равишда 29,3 фоиз ва 22,9 фоиз даражасида қайд этилган эди. Автокредитлар бўйича янги ҳафтадаги кўрсаткич фоиз ставкаларини эълон қилиш бошлангандан бери кузатилган энг паст даража бўлди. Микрокредит ставкалари эса ўтган ҳафтада рекорд даражада пасайиш қайд этганди.

Микрокредитлар

Микрокредитлар сегментида энг паст ставка 22,4 фоиз билан «Алоқабанк» томонидан таклиф этилмоқда. Ундан кейин «Инфинбанк» 24,3 фоиз ва «Трастбанк» 24,7 фоиз ставка билан нисбатан мақбул шартларни тақдим қилмоқда. Ўтган ҳафтада эса энг паст ставка 22,7 фоиз бўлиб, бозор ўртачаси 29,3 фоизни ташкил этган.

mik

Ўрта сегментда «БРБ» 25,2 фоиз, «Миллий банк» 25,3 фоиз ва «ОФБ» 25,9 фоиз атрофида микрокредит ажратмоқда. Энг юқори ставкалар «Анорбанк»да 41,9 фоиз, «Тенге банк»да 42,7 фоиз ва «ТБC банк»да 40,5 фоиз даражасида шаклланган.

Автокредитлар

Автокредитлар бозорида янги ҳафта ҳолатига кўра энг паст ставка 16,9 фоиз билан «Ипотека банк» томонидан таклиф этилмоқда. Шунингдек, «Апекс банк» 18,5 фоиз ва «Давр банк» 20,1 фоиз ставка билан нисбатан мақбул шартларни тақдим этмоқда.

av

Ўрта сегментда «ОФБ» 22,4 фоиз, «Алоқабанк» 22,5 фоиз ва «Миллий банк» 22,6 фоиз ставка билан автокредит ажратмоқда. Шунингдек, «СҚБ» 24,0 фоиз ва «Зираат банк» 24,8 фоиз даражасида кредит таклиф қилмоқда.

Юқори сегментда автокредит ставкалари «Мадад Инвест банк»да 27,9 фоиз, «Микрокредитбанк»да 27,7 фоиз ва «Асакабанк»да 26,8 фоиз даражасида шаклланган.

Teglar

Mavzuga oid