Бишкек учун янги бош режа қабул қилинди
Қирғизистон ҳукумати пойтахтни ривожлантиришнинг асосий стратегик ҳужжатини қабул қилди.
© press.kzҚирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг 2050-йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди. Ҳукуматнинг тегишли қарори 2026-йил 25-апрелда имзоланган бўлиб, уни Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев қабул қилган.
Қарорга кўра, бош режа шаҳар ҳудудини ривожлантиришнинг асосий ҳужжати ҳисобланади ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар, соҳавий режалар ҳамда қурилиш ва ердан фойдаланиш бўйича қарорларда мажбурий равишда инобатга олинади.
Шунингдек, функционал зоналаштириш белгиланмаган ҳудудларда ердан фойдаланиш турлари ва шаҳарсозлик қоидалари алоҳида ҳукумат қарори билан белгиланади.
Режани ўзгартириш
Бош режага ўзгартишлар ҳам фақат алоҳида қарор асосида киритилади. Ушбу режа ер амнистиясига тушган объектларга татбиқ этилмайди;
Илгари ишлаб чиқилган, аммо амалга оширилмаган шаҳарсозлик ҳужжатлари янги бош режага мослаштирилади (амалда архитектура хулосаси олинган объектлар бундан мустасно).
Қарор расман эълон қилинганидан сўнг 10 кун ичида кучга киради.





