Logo

Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова лавозимидан озод этилган

Bugun 10:171 daqiqa

Бу ҳақда Vaqt.uz'нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берди.

Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова лавозимидан озод этилган © Ijtimoiy tarmoqlar

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Vaqt.uz’нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, бугун шунингдек, қўмитага янги раҳбар тайинланиши ҳам кутилмоқда. Ҳозирча Маҳкамованинг ишдан олиниш сабаблари ҳамда унинг вориси ким бўлиши борасида расмий маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Зулайҳо Маҳкамова 2022 йил 1 мартдан буён Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси (Бош вазир ўринбосари) лавозимида ишлаб келаётган эди. У мазкур тайинловга қадар Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида ҳам фаолият юритган.

Teglar

Mavzuga oid

Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова лавозимидан озод этилган | Vaqt.uz