«BP» Ўзбекистондаги олтита нефт-газ конида улуш сотиб олди

Bugun 13:251 daqiqa

Буюк Британиянинг «British Petroleum» нефт-газ компанияси Ўзбекистоннинг Устюрт ҳудудида жойлашган олтита нефт ва газ қидирув блокидаги 40 фоиз улушни сотиб олди.

«BP» Ўзбекистондаги олтита нефт-газ конида улуш сотиб олди © news.sky.com

«Reuters» маълумотига кўра, мазкур битим маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги келишув (PSA) доирасида амалга оширилган. «BP» 40 фоиз улушни мавжуд ҳамкорлар — Озарбайжоннинг «SOCAR» компанияси ҳамда «Ўзбекнефтгаз»дан харид қилди. Энди ҳар икки компаниянинг улуши 30 фоиздан қолди.

Келишув қайси блокларга тегишли?

Лойиҳа оператори сифатида «SOCAR» фаолиятини давом эттиради. Келишув Устюрт минтақасидаги «Бойтерак», «Теренгқудуқ», «Бирқори», «Харой», «Қорақалпоқ» ва «Қулбой» каби блокларни қамраб олади.

«BP»нинг Озарбайжон, Грузия ва Туркия бўйича минтақавий президенти Gio Cristofoli Ўзбекистонда катта ресурс салоҳияти мавжудлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, компания мамлакат нефт-газ захираларини қидириш ва ишлаб чиқиш жараёнларини қўллаб-қувватлашни муҳим имконият деб баҳоламоқда.

Компания Ўзбекистондаги биринчи қидирув ишларини 2018-йилда бошлаган

Компания 2021 йилда яшил энергетика стратегияси доирасида ушбу минтақадаги қидирув ишларидан чиққан эди. Ўша пайтда собиқ раҳбар Bernard Looney нефт ва газ ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилгача 40 фоизга қисқартириш режасини эълон қилган. Бироқ ҳозир «BP» қайтадан нефт ва газ соҳасига инвестицияларни кучайтирмоқда.

«BP» илк бор 2018 йилда «SOCAR» ва «Ўзбекнефтгаз» билан Ўзбекистонда қидирув ишларини амалга ошириш бўйича келишув имзолаган эди.

Teglar

Mavzuga oid