Глобал тинчлик индекси эълон қилинди: Ўзбекистон 67-ўринда
25.07.2025 | 18:007 daqiqa
Рейтингдаги ҳолатга кўра, умумий глобал тинчлик даражаси сўнгги 18 йиллик кузатувлар ичида энг паст поғонага тушган.

Глобал тинчлик индекси (GPI — Global Peace Index) — Австралияда жойлашган Institute for Economics & Peace (IEP) томонидан ҳар йили эълон қилинадиган глобал рейтинг бўлиб, дунё давлатларининг тинчлик ҳолатини баҳолайди.
Ушбу индекс 163 мамлакатни қамраб олиб, глобал аҳоли сонининг 99,7 фоизини ўз ичига олади. Таҳлил 23 та индикатор асосида олиб борилади ва қуйидаги уч асосий йўналишда баҳоланади:
- Ички ва халқаро можаролар;
- Жамоат хавфсизлиги ва ижтимоий барқарорлик;
- Ҳарбийлаштириш даражаси (милитаризация).





