Logo

Грин-карта энди АҚШга киришни кафолатламайди

Bugun 08:001 daqiqa

АҚШ Олий суди чегара хизмати ваколатларини сезиларли даражада кенгайтирди.

Грин-карта энди АҚШга киришни кафолатламайди

АҚШ Олий суди федерал чегара хизмати ходимларига грин-карта эгаларига нисбатан кенгроқ ваколат берувчи қарор қабул қилди. Бу ҳақда «ABC News» хабар берди.

Янги тартибга кўра, агар доимий резидент турли жиноятларда гумон қилинса, чегара хизмати унга мамлакатга киришни рад этиши мумкин.

Қарорда таъкидланишича, бундай ҳолатларда агентлар жиноят содир этилганини исботловчи далилларни тақдим этишга мажбур эмас. Гумон қилиш учун етарли асослар мавжудлиги қарор қабул қилиш учун асос бўлиши мумкин.

Чегара назоратидаги ваколатлар кенгаймоқда

АҚШ иммиграция қонунчилигига кўра, мамлакатни қонуний асосда қисқа муддатга тарк этган грин-карта эгалари одатда мамлакатга қайта кириш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Шу пайтгача бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш учун шахснинг муайян жиноят содир этгани суд томонидан аниқланган ёки унинг ўзи айбини тан олган бўлиши талаб этиларди.

Янги қарор эса чегара хизматига жиноят бўйича ҳукм чиқарилмасидан туриб ҳам қўшимча ҳаракат қилиш имконини беради. Бу эса амалдаги тартибнинг талқинига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Қарор атрофида баҳслар давом этмоқда

Олий судда мазкур қарор бир овоздан қабул қилинмаган. Судьяларнинг бир қисми ҳукумат ваколатларининг кенгайишига қарши чиққан.

Уларнинг фикрича, шахсни доимий резидентлик мақомидан маҳрум қилишдан аввал унинг жиноят содир этгани ишончли тарзда исботланиши лозим. Акс ҳолда, қонуний резидентларнинг ҳуқуқлари чекланиши мумкин.

Teglar

Грин-карта энди АҚШга киришни кафолатламайди | Vaqt.uz