Logo

«Ҳатто Хитой етолмаган тезлик» — Ўзбекистоннинг 300 млрд долларлик марраси қанчалик реал?

Bugun 20:401 daqiqa

2030 йилгача ЯИМни 300 миллиард долларга етказиш: бу реал иқтисодий ҳисоб-китобми ёки ҳатто Хитой ҳам эриша олмаган ҳаддан ташқари амбицияли маррами? Сўнгги уч йилда мақсадлар нега бунчалик тез ўзгарди ва бу рақамлар ортида айнан қандай омиллар ётибди? «Fikr vaqti»да иқтисодчи Баҳромбек Умарбеков билан Ўзбекистон иқтисодиётининг янги марраси ва унинг реал асосларини таҳлил қиламиз.


2030 йилгача Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажмини 300 млрдга етказиш мақсади қўйилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 28 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган маросимда маълум қилди.

«Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолган ҳолда, 2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 млрд долларга етказилади», — деди Мирзиёев.

300 млрд доллар — катта рақам ва белгиланган марра атрофида пайдо бўлаётган саволлар-да кўп. Таққослаш учун: атиги 3 йил аввал ҳам бу рақам 160 миллиард эди. Кейин 200 бўлди, ўтган йили 240 ва мана энди — 300 миллиард мақсад қилинмоқда.

Fikr vaqti дастурининг навбатдаги сонида иқтисодчи Баҳромбек Умарбеков билан дунёда ҳатто Хитой эриша олмаган ўсиш тезлигининг Ўзбекистон мисолида қанчалик имконли экани, унинг асослари нималар бўлиши мумкинлиги ва вақт етса мавзуга оид яна бир неча муҳим саволларни бирга таҳлил қилдик.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 136

Barchasi

Mavzuga oid