Икки филмда фойдаланилган ёруғлик қиличи аукционда юқори нархга сотилди
Дарт Вейдер образи билан боғлиқ машҳур буюмлардан бири кимошди савдосига қўйилди. Унга бўлган қизиқиш натижасида франшиза тарихидаги энг қиммат савдолардан бири амалга оширилди.
© Foto: Gazeta.ru«Юлдузлар жанги: Салтанатнинг жавоб зарбаси» ва «Жедайнинг қайтиши» филмларининг суратга олиш жараёнида фойдаланилган Дарт Вейдернинг ёруғлик қиличи «Heritage Auctions» кимошди савдоси уйи орқали 4,8 млн долларга сотилди. Бу кинофраншизага алоқадор буюмлар орасида кимошди савдосида сотилган энг қиммат экспонат ҳисобланади.
Қилич филмлар туркумидаги энг машҳур саҳналардан бирида намойиш этилган.
Аввал «Юлдузлар жанги»га оид кимошди савдосида сотилган энг қиммат буюм Люк Скайуокернинг айнан шу қисмда ишлатилган ёруғлик қиличи эди. 2026-йилнинг ёзида у 3,75 млн долларга сотилган.
«Юлдузлар жанги» — кенг қамровли ва машҳур медиафраншиза бўлиб, 13 та бадиий филм, шунингдек, бадиий ва анимацион сериаллар, телевизион филм, ҳужжатли филм, китоб, комикс, видео ўйин, аттракцион, ўйинчоқ, ҳамда ягона фантастик олам доирасида яратилган бошқа асарларни ўз ичига олади. Ушбу оламга 1970-йилларнинг охирида режиссёр Жорж Лукас асос солган ва кейинчалик у янада кенгайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Christie’s» аукционида австриялик рассом Густав Климтнинг «Литцлбергкеллер» номли манзара асари савдога чиқарилиши ҳақида ёзган эдик. Картина қиймати 60–80 млн долларга баҳоланган.





