Logo

ЖЧдаги омадсизликдан сўнг Жанубий Корея бош мураббийи истеъфога чиқди

Bugun 09:472 daqiqa

Жаҳон чемпионати плей-оффига чиқа олмаган Жанубий Корея терма жамоаси атрофида катта баҳс бошланди. Корея президенти миллий жамоанинг ЖЧдаги мағлубиятини текширишни буюрди.

ЖЧдаги омадсизликдан сўнг Жанубий Корея бош мураббийи истеъфога чиқди © coal.com

Жанубий Корея президенти Ли Же Мёнг мамлакат миллий терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштироки юзасидан текширув ўтказишни буюрди. Бу ҳақда у ўзининг X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Президент Маданият, спорт ва туризм вазирлигига расмий мурожаат қилиб, терма жамоанинг натижаларига олиб келган омилларни ҳар томонлама ўрганишни талаб қилди.

«Мен бу кутилмаган натижадан шунчаки ҳайратда эмас, балки бутунлай лол қолдим. Агар қобилиятга эмас, ўз одамларимизга устунлик берилса ва раҳбарлик лавозимларига лаёқатсиз одамлар тайинланса, натижа олдиндан маълум бўлади», — деди Ли Же Мёнг.

Президентнинг таъкидлашича, миллий жамоанинг плей-оффга чиқа олмагани мамлакат фуқароларини қаттиқ ранжитган. У бу ҳолат спорт ташкилотлари бошқарувидаги ва кадрлар сиёсатидаги камчиликлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Ли Же Мёнг давлат томонидан миллий жамоага катта миқдорда молиявий ва ташкилий ресурслар ажратилишини эслатиб, бу маблағлардан самарали фойдаланиш юзасидан ҳам таҳлил ўтказиш лозимлигини билдирди.

Шунингдек, вазирликка мавжуд муаммолар сабабларини аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда аниқ ислоҳотлар режасини тақдим этиш вазифаси юклатилди.

Президент мурожаати якунида терма жамоа натижалари мамлакатда катта умидсизликка сабаб бўлганини таъкидлаб, юзага келган вазият учун фуқаролардан узр сўради.

Шу билан бирга, жамоанинг бош мураббий Ҳонг Мён Бо истеъфога чиққанини маълум қилди. Мураббий мағлубият учун барча масъулиятни ўз зиммасига олди ва у ҳам мухлислардан узр сўради.

Маълумот учун, Жанубий Корея А гуруҳида 3 очко билан учинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига чиқа олмаган.

Teglar

Mavzuga oid