add

МИБ огоҳлантиради: Телеграмдаги *.apk иловаларга ишонманг

11.12.2025 | 15:291 daqiqa

Ижтимоий тармоқларда МИБ номидан юборилаётган сохта хабарлар ва «apk» иловалари орқали фуқароларнинг шахсий маълумотлари ҳамда пуллари ўғирланаётгани маълум қилинди.

МИБ огоҳлантиради: Телеграмдаги *.apk иловаларга ишонманг

Ижтимоий тармоқларда МИБ номидан юборилаётган сохта хабарлар ва «apk» иловалари орқали фуқароларнинг шахсий маълумотлари ҳамда пуллари ўғирланаётгани маълум қилинди.

Мажбурий ижро бюроси фуқароларни охирги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган сохта хабарлар ва фирибгарлик усулларидан эҳтиёт бўлишга чақирди. Маълумотга кўра, айрим фуқароларга исм-шарифи ва ҳатто паспорт рақамлари кўрсатилган ҳолда гўёки МИБ номидан ижро ҳужжати ёки қарздорлик ҳақидаги хабарлар юборилмоқда. Бюро буларнинг фейк эканлигини айтди.

Таъкидланишича, ушбу хабарлар билан бирга тарқатилган *.apk кенгайтмали файл кўринишидаги иловалар фирибгарлар томонидан тайёрланиб, уларни ўрнатиш орқали фуқароларнинг банк карталари маълумотларини қўлга киритиш хавфи мавжуд. Бюро бундай хавфли илова ва ҳаволаларни очмасликни кескин тавсия қилмоқда.

МИБ расмий маълумотига кўра, фуқароларга ижро ҳужжатлари ёки қарздорлик ҳақидаги билдиришномалар фақат мобил SMS орқали ёки махсус «MIB» инфо-номерлари орқали юборилади. Бюро ҳеч қандай тарзда номаълум иловалар ўрнатишни талаб қилмайди.

Ижро ишлари бўйича аниқ маълумот олиш учун Бюронинг расмий www.mib.uz веб-сайти ёки Google PlayMarket ва AppStore тизимларида мавжуд расмий мобил иловаларидан фойдаланиш тавсия этилди.

МИБ фуқароларни ўз шахсий маълумотларини бегона шахсларга ошкор этмасликка, шубҳали хабар ва иловаларга ишонмасликка чақирди. Бюронинг айтишича, кибержиноятлардан ҳимоянинг энг самарали усули — фақат расмий ахборот манбаларидан фойдаланишдир.

Teglar

Mavzuga oid